08:42 24 Январ 2018
Эфир
Инфографика

Эркин конвертациянинг илк натижалари

Ҳавола олиш
148830
Эркин валюта
© Sputnik/

Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб хорижий валютани сўмга эркин айирбошлаш тартиби ўрнатилган эди.

Бугун ушбу муҳим иқтисодий қадамнинг илк натижаларини кўриш мумкин.

Биринчидан, маҳаллий аҳоли қонуний равишда валюта сотиш ва сотиб олиш имконига эга бўлди.

Иккинчидан, барча бизнес турли учун бир хил имконият яратилди. Хусусан, олдин фақат чекланган корхоналар валютани давлат курсида сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, ҳозир барча учун шароит бир хил.

Учинчидан, Ўзбекистон фуқаролар конверсион карталардан исталган мақсадларда чекланмаган миқдорда харажат қилишлари мумкин бўлди.

Тўртинчидан, фуқаролар GM Uzbekistan автомобиллари ҳамда Ўзбекистон Ҳаво йўллари чипталарини миллий валютада, онлайн сотиб олиш имконига эга бўлишди.

Валюта эркинлигининг дастлабки натижалари ҳақида инфографикамизда томоша қилинг.

 

Яна инфографика

Асосий мавзулар