Ўзбек паспортининг кучи

Oбуна бўлиш
Одатда, "Паспорт кучи" деганда бирор паспорт эгаси неча мамлакатга визасиз бориши мумкинлиги тушинилади.

Passportindex сайтининг 2018 йил бошида эълон қилинган паспортлар рейтингига кўра дунё мамлакатлари паспортлари орасида Ўзбекистон паспорти 73 балл олиб Тожикистон, Ҳиндистон ва Гаити каби мамлакатлар қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон фуқаролари 55 мамлакатга визасиз боришлари мумкин. 

Ушбу рейтинг ҳар йили янгиланиб туради. Бу йил рейтинг бошида Германия, Сингапур, Голландия, Швеция каби мамлакатлар ўрин олган. Ушбу мамлакат фуқаролари дунёнинг 160 мамлакатига визасиз боришлари мумкин.

Рейтингнинг энг сўнгги қаторини эса — Афғонистон эгаллаган. Афғонлар 25 мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқига эга. Рейтинг охирида, шунингдек Ироқ (28 мамлакат), Покистон (29 мамлакат), Сурия (32 мамлакат) каби мамлакатлар ўрин олган.

Қозоғистон фуқаролари — 71 мамлакатга, Россия фуқаролари — 109 мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0