Саратовда ўзбекистонлик мигрантларни олиб кетаётган учта автобус ушланди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишича, Краснодардан Тошкентга ўзбекистонлик 135 нафар фуқарони олиб кетаётган автобуслар Верхний Курдюм қишлоғида тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Саратов вилояти полициячилари ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган учта автобусни тўхтатди, деб маълум қилди ҳудудий ИИВ бошқармаси бошлиғи, РИА Новости хабарига асосан. 100дан ортиқ киши миграцион қонунчиликни бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хабарда айтилишича, Краснодардан Тошкентга ўзбекистонлик 135 нафар фуқарони олиб кетаётган автобуслар Верхний Курдюм қишлоғида тўхтатилган.

"Ҳужжатларни текшириш чоғида аксарият йўловчилар Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги аниқланди. Тартиббузарлар ва автобуслар ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилди", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0