10:56 23 Август 2017
Эфир
Кўп тармоқли миграция маркази. Архив сурат

Москвада патент олган 700-мингинчи муҳожир ўзбекистонлик бўлди

© Sputnik/ Михаил Воскресенский
Миграция
Ҳавола олиш
23801

Патент Москвада қурувчи сифатида ишлашга келган ўзбекистонлик Жамшид Шойимовга топширилди.

 

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Сахароводаги кўп тармоқли миграция маркази (ММЦ)да 2015 йилда иш бошланганидан буён ишлаш ҳуқуқини берувчи 700-мингинчи патент топширилди, деб хабар берди Миграция марказининг матбуот хизмати.

Патент Москвада қурувчи сифатида ишлашга келган ўзбекистонлик Жамшид Шойимовга топширилди. Миграция маркази бош директори Николай Федосеевнинг шахсан ўзи унга патентни топширди ва Россия пойтахти ҳақидаги китобни совға қилди.

Бўлажак қурувчи патент олиш жараёни тезкор ва қулай ташкил этилганлигини таъкидлаб, бунинг учун Миграция маркази ходимларига миннатдорлик билдирди. Унинг айтишича, Россияга келгунига қадар юртдошларидан ишлашга патент олиш учун эндиликда воситачининг ҳам, узоқ навбат кутишнинг ҳам ҳожати қолмаганлигини эшитган.

Николай Федосеев патентга эга бўлиш шаҳарда қонуний ишлаш учун биринчи ва муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Бунда ўз вақтида патент ҳақини тўлаб бориш жудаям муҳимдир. Тўлов кечиктирилган тақдирда Россия ИИВББнинг Москва бўйича миграция масалалари бошқармаси патентни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Муҳожирнинг амалда бўлмаган патент билан Россияда бўлиши қонунга хилофдир.

 

Асосий мавзулар