12:57 22 Январ 2017
Эфир
Дактилоскопия. Архив сурат

Россияга келаётган барча чет элликлардан бармоқ излари олинади

© Sputnik/ Илья Питалев
Миграция
Ҳавола олиш
258 0 0

Россия инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Татьяна Москалькованинг сўзларига қараганда ушбу иш, авваломбор, чет элликлар хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия ИИВ келаси йилдан бошлаб, кириб келаётган барча чет эл фуқароларини, мажбурий дактилоскопия (бармоқ изларини олиш) қилишни тадбиқ қилмоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

“Биз келаси йил бошидан бошлаб Россияга келаётган барча чет эл фуқароларини дактилоскопия қилиш тартибини бошламоқчимиз”, — деди Ички Ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Федерация Кенгашида.

Унинг сўзларига қараганда, ИИВ ушбу маслани МДҲ давлатларининг таалуқли муассасалари ва ТИВ йўналиши бўйича муҳокама қилишни режалаштирган.

Бундан олдин, собиқ ФМХ раҳбари Константин Ромодановский Россияда икки йилдан буён меҳнат мигрантларини дактилоскопия қилиш тартибий жорий этилганини ва 7 млн киши ушбу жараёндан ўтганини хабар берган эди.

Россия инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Татьяна Москалькованинг сўзларига қараганда ушбу иш, авваломбор, мигрантларнинг ўзлари хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда.

Асосий мавзулар