01:40 01 Май 2017
Эфир
Такси. Архив сурат

Қидирув: Петербургда қирғизистонлик таксичи машинаси билан ғойиб бўлган

© Flickr/ Metropolico.org
Миграция
Ҳавола олиш
28522

Қирғизистонлик такси ҳайдовчисини охирги марта уч кун олдин кўришган

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Пушкин туманида Қирғизистон фуқароси қидирилмоқда, деб хабар қилган Спутник Қирғизистон нашри.

Россиядаги Қирғизистон Республикаси ИИВ вакили Асқат Алиевнинг нашрга берган хабарига кўра, қирғизистонлик машинаси билан бирга дом-дараксиз йўқолган.

Қирқ ёшдаги эркакнинг йўқолгани ҳақида унинг укаси хабар қилган. Асқат Алиевнинг сўзларига кўра, Пушкин тумани полицияси айни вақтда йўқолган таксичини излаш ишларини бошлаб юборган.

Бу ҳақда, шунингдек, шаҳарнинг "Петербург кундалиги" маъмурий нашри ҳам хабар қилган.

Сайтда берилган хабарга кўра, такси ҳайдовчисини сўнгги маротаба уч кун аввал кўришган. 13 феврал куни у таксомотор компанияси логотипи туширилган Mitsubishi Lancer русумли автомобилда ишга йўл олган. 14 февралга ўтар кечаси у рафиқаси билан боғланган ва шундан сўнг алоқага чиқмаган, яъни дом-дараксиз йўқолган.

Асосий мавзулар