00:16 29 Июн 2017
Эфир
Миграция маркази

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваколатхонасини очади

Фото: АГН «Москва»
Миграция
Ҳавола олиш
2306189

Агентлик орқали Россияда ишга жойлашганларнинг меҳнат стажи худди ўз ватанида ишлаганидек ҳисобга олинади

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига агентлик вакили Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидаги учрашувда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон фуқароларини чет мамлакатларда ишга жойлаш амалиёти фаол ривожланмоқда. Ўн беш йил давомида Жанубий Кореяда 30 минг, Россияда 5 минг, Японияда 200 нафарга яқин ўзбекистонликлар агентлик орқали ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, агентлик орқали Россияда ишга жойлашганларнинг меҳнат стажи худди ўз ватанида ишлаганидек ҳисобга олинади.

Агентлик келгусида Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Уммон билан ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатмоқчи.

Асосий мавзулар