Россиядан Ўзбекистонга 2016 йилда пул юбориш камайган

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. 2016 йилда жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари миқдори 2,741 млрд долларни ташкил қилди. Ушбу рақам Россия Марказий банки сайтида жойлаштирилган статистик маълумотларда келтирилган.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади ва барча контрагент давлатлар (ўзаро ташқи савдо айланмаси амалга оширувчи давлатлар) ўртасида Швейцариядан кейин (5,1 млрд доллар) 2-ўринни эгалламоқда.

АҚШ Доллари - Sputnik Ўзбекистон
"Темпо" пул ўтказмалари тизими Ўзбекистон бозорига кирди

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2016 йилнинг 1-чорагида 378 млн доллар (МДҲда 1-ўрин), 2-чоракда — 696 млн доллар (1), 3-чоракда — 939 млн доллар (1) ва 4-чоракда 728 млн доллар (1) жўнатилган.

2016 йил натижаларига кўра, норезидентлар томонидан бир пул ўтказмасининг ўртача қиймати 312 долларни ташкил қилган.

Ўтган йили МДҲ давлатлари ўртасида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича 2-ўринни Тожикистон (1,9 млрд доллар), 3-ўринни Қирғизистон (1,7 млрд доллар) ва 4-ўринни Украина (1 млрд доллар) эгаллаган.

2015 йилда Россиядан Ўзбекистонга 3,059 млрд доллар юборилган бўлиб, норезидентлар томонидан бир пул ўтказмасининг ўртача қиймати 353 долларга тенг бўлган.

Янгиликлар лентаси
0