02:35 13 Декабр 2017
Эфир
Жанубий Корея, Сеул

Жанубий Кореяга ишга кетиш учун онлайн анкета тўлдириш давом этмоқда - Меҳнат вазирлиги

© Sputnik/ Александр Кряжев
Миграция
Ҳавола олиш
525960

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жанубий Кореяга кетиш учун онлайн анкетани тўлдириш 30 март соат 17.00га қадар узайтирилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Мана бир неча кундирки ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайти ишламаётгани ҳақида бонг уришаётган эди.

Бу ҳақда ҳатто бир нечта маҳаллий интернет нашрларда ҳам ёзилди.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Спутник Ўзбекистон мухбири Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати билан боғланди.

Вазирлик матбуот-хизматининг хабарига кўра, сайт ишлаяпти, фақат онлайн тарзда анкета тўлдиришни хоҳловчилар сони ҳаддан зиёд кўп бўлгани туфайли, сайт фаолияти бироз секин кечаётган бўлиши мумкин.

"Сайтимиз ишлаяпти. Кеча анкета тўлдирганлар бугун ҳам тўлдиришга уринишса, уларнинг уринишлари беҳуда кетиши мумкин. Сабаби, мурожаат қилувчи ҳақидаги маълумотлар бизнинг базамизга киритилган бўлади. Мурожаат қилувчиларга логин ва парол берилган бўлса, демакки улар сайтимиздан рўйхатдан ўтган ҳисобланади", — деб маълумот берди матбуот-хизмати ходими.

Сайт министерства труда РУз
Sputnik
Меҳнат вазирлиги сайти

Айни вақтда Меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида Жанубий Кореяга кетиш учун онлайн анкетани тўлдириш 30 март соат 17.00га қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган.

Сайт министерства труда РУз
Sputnik
Меҳнат вазирлиги сайти
Теглар:
онлайн анкета, Меҳнат вазирлиги, Жанубий Корея

Асосий мавзулар