Москва вилоятида ишлаш учун бериладиган патент нархи арзонлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 апрелдан бошлаб патент нархи 11,4 минг рубль этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Патент олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш бўйича комплекс хизматлар нархи пасайтирилди, деб хабар бермоқда Москва вилояти Ягона миграция маркази матбуот хизмати.

17 апрелдан бошлаб патент нархи 11,4 минг рубльга туширилди.

Хориж фуқароси меҳнат қилиш учун патентни бир ойдан бир йил муддатга қадар олиши мумкин. Патентни қайта расмийлаштириш учун эса унинг муддати якунланишидан камида 16 кун олдин Ягона миграция марказига мурожаат қилиш лозим.

Янгиликлар лентаси
0