Ўзбекистон Россиянинг яна 5та шаҳрида консулхоналар очишни режалаштирган

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовнинг айтишича, Ташқи ишлар маҳкамаси, ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар энди Россияга "спецзаказ" бўйича борадими?
Жумладан, Ўзбекистон консулхоналари Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов Донда, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовнинг айтишича, Ташқи ишлар маҳкамаси, ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди.

"Россияда шу онда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд. Бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаяпти", — деб таъкидлаган Ваҳобов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0