Санкт-Петербургда ишлаш учун патентни Ўзбекистоннинг ўзида олиш мумкин бўлади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам
Центр содействия мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат мигранти бу марказда ўқийди, имтиҳон топширади, тиббий кўрикдан ўтади ва барча ҳужжатларни тахт қилиб иш жойига отланади. Суғурта, имтиҳон, тиббий кўрик ва патент учун тўлов марказнинг ўзида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Самарқанд шаҳрида меҳнат мигрантларини Россия Федерациясига ташкилий танлаб олиш ва жалб этиш бўйича марказ очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон
Москва Миграция маркази: Меҳнат мигрантлари қонуний ишлашни хоҳлайди

Ўзбекистон меҳнат вазири А.Абдуҳакимов ва Санкт-Петербургдаги "Меҳнат ресурслари маркази" давлат автоном муассасаси директори А.Чистяков ҳамда унинг маслаҳатчиси В.Шинкаренколар ўртасидаги учрашувда ана шу хусусда сўз борди.

Учрашувда томонлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан ҳамкорликда Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини ташкилий танлаб олиш, тайёрлаш ва жўнатиш марказини очиш масаласини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон меҳнат вазири А. Абдуҳакимов ушбу марказда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, у Санкт-Петербургдаги барча иш берувчиларнинг буюртмалари келиб тушадиган жойга айланиши лозимлигини қайд этди.

Меҳнат мигранти бу ерда ўқийди, имтиҳон топширади, тиббий кўрикдан ўтади ва барча ҳужжатларни тахт қилиб иш жойига отланади.

Учебные пособия по русскому языку для мигрантов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мигрантлар учун рус тилидан тест марказлари очилиши мумкин

Шунингдек, мазкур марказда мигрантларни Россияга жўнаб кетишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказувчи филиаллар очиш бўйича Россия тиббиёт муассасалари билан музокаралар ўтказиш таклиф қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларига патент олиш жараёнини соддалаштириш, уларни санитария-гигиена талабларига мос яшаш жойи билан таъминлаш, хавфсиз ва меҳнат муҳофазаси таъминланган иш ўринларини яратиш бўйича фикр алмашилди.

Вазир суғурта, имтиҳон, тиббий кўрик ва патент учун тўлов ушбу марказнинг ўзида эркин конвертацияланган валюта (АҚШ доллари)да тўланиши, Ўзбекистон банки орқали online режимда тегишли манзилга ўтказиб берилиши мумкинлигини билдирди.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон меҳнат миграцияси бўйича келишув имзолади

Учрашув якунида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Санкт-Петербургдаги "Меҳнат ресурслари маркази" давлат автоном муассасаси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Санкт-Петербургда вақтинчалик ишлашлари учун ташкилий жалб этиш бўйича келишув имзоланди.

Томонлар тез орада Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ва Санкт-Петербург ҳокимияти Самарқандда "Меҳнат ресурслари маркази"нинг ваколатхонасини очиш бўйича меморандум имзолашга келишиб олдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0