12:17 23 Сентябр 2017
Эфир
В Минтруда состоялась встреча с делегацией института Пушкина

Рус тили институти мигрантларни рус тили бўйича имтиҳонларга тайёрлайди

© Facebook
Миграция
Ҳавола олиш
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)
249 0 0

Россия делегациясининг Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон ҳудудида рус тили бўйича давлат тест синовларини ташкиллаштириш, Фарғонада меҳнат мигрантларини хорижга чиқишга тайёрлаш марказида ўқитиш ва имтиҳонларга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдуҳакимов Пушкин номидаги Рус тили институти ректори М.Русецкая ҳамда проректори А.Балакин, лингводидактика, тил бўйича тест ва миграция сиёсати маркази директори О.Рудченко ва меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциацияси вице-президенти Ю.Слуцкаядан иборат Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида рус тили бўйича давлат тест синовларини ташкиллаштириш, жумладан, Фарғона шаҳрида меҳнат мигрантларини хорижга чиқишга тайёрлаш марказида ўқитиш ва имтиҳонларга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон вилоятларида бундай марказларнинг ташкил этилиши Россияда ишлаш истагида бўлган меҳнат мигрантларини етарлича тайёрлаш имконини беришини қайд этишди.

Ўз навбатида М.Русецкая учрашув қатнашчиларини институт фаолияти билан таништирди. Институт дунёнинг 31 мамлакатида 42 марказ ва филиалларига эга бўлиб, Россия тест консорциумининг таъсисчиларидан ҳисобланади.

У Фарғонадаги меҳнат мигрантларини хорижга чиқишга тайёрлаш марказида рус тилини ўргатиш ва автоматлашган тест синовларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

Делегация шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида учрашув ўтказиши ҳамда Фарғона вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.

Мавзу:
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)

Асосий мавзулар