12:17 23 Сентябр 2017
Эфир
Прибытие поезда Ташкент-Москва

Ўзбекистон ТИВ Россияга борадиган фуқароларни яна бир бор огоҳлантирди

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Миграция
Ҳавола олиш
1512 0 0

Ташқи ишлар вазирлиги 2017 йил 12 июлгача бўлган даврда Россияга борадиган Ўзбекистон фуқароларини миграцион ҳисобга (рўйхатга) олиш тартиби ўзгартирилгани ҳақида огоҳлантирди

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2017 йил 12 июлгача бўлган даврда Россияга борадиган Ўзбекистон фуқароларини миграцион ҳисобга (рўйхатга) олиш тартиби ўзгартирилгани ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозонда 2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлигача, шунингдек 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочида чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга қўйиш муддати Россияга келган кунидан бошлаб бир суткагача қисқартирилди.

Россия президентининг "Россияда Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги ФИФА Конфедерациялар кубогини ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш хусусиятлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ушбу тадбирлар ўтказиладиган вақтда чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга (рўйхатга) олиш тартиби ўзгартирилди.

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур ўзгаришларни албатта ҳисобга олишлари шарт. Зеро ўз вақтида миграцион ҳисобга қўймаслик маъмурий тартибларни бузганлик деб баҳоланиши ва кейинчалик Россия ҳудудига киришга чеклов қўйилишига олиб келиши мумкин", дейилади вазирлик хабарида.

Асосий мавзулар