02:39 20 Ноябр 2017
Эфир
C 1 июня вступил в силу запрет на работу для водителей, не имеющих российских прав

Қирғизистонлик ҳайдовчиларга миллий гувоҳнома билан ишлашга рухсат берилиши мумкин

© Sputnik/ Кирилл Каллиников
Миграция
Ҳавола олиш
194 0 0

Депутатлар қирғизистонликлар учун ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш имкониятини тақдим этишни сўраб Россия президентига мурожаат қилишмоқда

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қирғизистон фуқаролари Россияда ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлашлари эҳтимоли мавжуд. Президент Владимир Путинга бу борадаги мурожаат жўнатилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон РИА Новостига асосланиб.

Ушбу ҳужжат ташаббускори Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитасидир. Ҳужжат муаллифларининг эслатишича, Россияда 1 июндан бошлаб хорижий миллий ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида транспорт воситалари орқали тадбиркорликни амалга ошириш тақиқланди. Қирғизистон кейинроқ ЕОИҲ аъзоси сифатида Евросиё иқтисодий комиссиясига мурожаат қилди.

Мурожаат лойиҳаси муаллифларининг таъкидлашларича, Қирғизистон конституциясида рус тилидан расмий тил сифатида фойдаланилиши белгилаб қўйилган.

"Бу эса Қирғизистон фуқаролари рус тилини, хусусан йўл ҳаракати қоидаларини ушбу тилда яхши билишларини англатади", — дейилади ҳужжатда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Давлат думаси депутатлари қирғизистонликлар учун ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш имкониятини тақдим этишни сўраб Россия президентига мурожаат қилишмоқда.

Асосий мавзулар