Путиндан Қирғизистон фуқароларига ҳайдовчи бўлиб ишлашга рухсат беришни сўрашди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишC 1 июня вступил в силу запрет на работу для водителей, не имеющих российских прав
C 1 июня вступил в силу запрет на работу для водителей, не имеющих российских прав - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар фикрига кўра, Қирғизистон фуқаролари рус тилини нисбатан яхши билар экан, шунинг учун уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашга рухсат бериш мумкин экан.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия Давлат Думаси депутатлари Қирғизистон фуқароларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ҳайдовчилик қилишга рухсат беришни сўраб Россия президенти Владимир Путинга хат ёзишди.

Мурожаатнома остига 450 депутатдан 406 таси ўз имзосини қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ушбу йилнинг 1 июлидан чет эл ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдовчи бўлиб ишлашни таъқиқловчи федерал қонун кучга кирган эди. Ушбу қонунга кўра Қирғизистон фуқаролари ҳам ҳайдовчи бўлиб ишлаш учун Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиши керак.

Депутатлар фикрига кўра, ушбу қонунни қабул қилишга аксарият мигрант ҳайдовчиларнинг рус тилини билмаслиги сабаб бўлган. Шунинг учун депутатлар ўз хатида Қирғизистонда рус тилига расмий давлат тили мақоми берилганлиги ва қирғизистонлик ҳайдовчилар ушбу тилни нисбатан яхши билиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0