12:18 23 Сентябр 2017
Эфир
Депортация

Миграция агентлиги Россияга киришга тақиқ қўйилган фуқароларга эслатма берди

© Facebook
Миграция
Ҳавола олиш
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)
1907 0 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мавқеидан фойдаланишга уринадиган, тақиқи мавжуд эканлигига қарамай, хорижга чиқишга уринаётган ва қилинган ҳаракатлари ва маблағлари беҳуда кетаётган кимсалар учрамоқда

TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудига кириш учун қўйилган тақиқни бекор қилиш, уни аниқлаш ва бу ҳолат билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш агентлик ваколатида эмаслигини маълум қилди.

"Маълумки, хорижга меҳнат қилиш учун боришнинг шартларидан бири сафарга отланган мамлакатдан депортация қилинмаганлик, унинг худудига кириш учун тақиқнинг мавжуд эмаслигидир", дейилади агентлик ахборот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мавқеидан фойдаланишга уринадиган, тақиқи мавжуд эканлигига қарамай, хорижга чиқишга уринаётган ва қилинган ҳаракатлари ва маблағлари беҳуда кетаётган кимсалар ҳам учрамоқда.

Агентлик шу боис эслатиб ўтди: Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Чет элларда иш билан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги талабгор фуқаро ва унинг кафили имзолайдиган уч томонлама шартноманинг 7.7-бандига кўра, "фуқаро илгари Россия Федерациясига борган ва унга нисбатан Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилган бўлса, ушбу тақиқни бекор қилиш, уни аниқлаш ва бу ҳолат билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш агентлик ваколатида эмас ва бунга агентлик жавобгар ҳисобланмайди".

"Ўз ҳаётингиз, вақтингиз ва сармоянгизга масъулият билан ёндашинг, аввал сиз боришга интилаётган мамлакатга сизни киритишга тақиқ мавжуд эмаслигини аниқ билгандан сўнг ҳаракат бошланг!", дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан.

Мавзу:
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)

Асосий мавзулар