02:39 20 Ноябр 2017
Эфир
Делегация агентства миграции Узбекистана совершила визит в Новосибирск

Миграция агентлиги ўзбек мутахассислари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

© Пресс-служба Министерства труда РУз
Миграция
Ҳавола олиш
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)
880 0 0

Айни пайтда Россиянинг турли саноат, қурилиш ва бошқа соҳалари корхоналари ва бошқа иш берувчиларидан 20 мингдан зиёд ишчи ва мутахассисни қабул қилиш юзасидан талабномалар тушган

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. 31 июлдан 6 августгача Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида имзоланган ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги Битим асосида Россиянинг Новосибирск, Иркутск ва Олтой ўлкаларида сафарда бўлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Новосибирскдаги "Ўзбекистонликлар ҳамжамияти" ўқув муассасаси биносида Ўзбекистон делегацияси "Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ҳақида" мавзуидаги презентацияни намойиш этди. Тадбирда Новосибирск вилоятининг етакчи компаниялари вакиллари, шунингдек, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи йирик иш берувчилар ҳамда кадрлар агентликлари ва суғурта компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан ишга жойлаштириш имкониятлари ва шартлари ҳақида, Ўзбекистон фуқароларининг норасмий меҳнат миграцияси профилактикаси ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, шунингдек, ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги Битимни ҳаётга татбиқ этиш жараёни ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ва Новосибирск вилояти меҳнат, бандлик ва меҳнат ресурслари вазири ўринбосари Н.Цветкова ўртасида учрашув ташкил этилди. Делегация меҳнат миграцияси соҳасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг замонавий ҳолати, шунингдек, Агентликнинг вазифа ва функциялари ҳақида сўз юритди.

Россия томони Ўзбекистоннинг Бош Консуллиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан ташкилий меҳнат миграцияси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш йўналиши бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.

Делегация "НОРДМОЛ" улгуржи-чакана маркази (УЧМ) бошқарув директори М. Шабашов билан учрашди. "НОРДМОЛ" УЧМ ўз ичига 25 та футбол майдони ҳудуди ҳажмида 5000та савдо шохобчасини қамраб олади. Меҳнат мигрантлари учун эса шинам ва қулай муҳитда ҳаёт кечиришлари учун барча шароитлар яратилган.

Учрашув натижаларига кўра, томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ташкилий меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини изҳор қилдилар.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, айни пайтда Россиянинг турли саноат, қурилиш ва бошқа соҳалари корхоналари ва бошқа иш берувчиларидан 20 мингдан зиёд ишчи ва мутахассисни қабул қилиш юзасидан талабномалар тушган.

Мавзу:
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)

Асосий мавзулар