Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чеварларни Россияда ишлашга таклиф қилмоқда

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишРабота в цехе швейной фабрики
Работа в цехе швейной фабрики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёши 18дан юқори бўлган эркак ва аёлларни Россияда ишлашга таклиф этмоқда

TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам Ассоциацияси билан ҳамкорликда Россияда ишлашни истаган фуқароларни ишга таклиф этмоқда.

18-45 ёшли эркак ва аёллар тикувчиликка (мотористка) таклиф этилади. Маоши 40 минг рублдан бошлаб. Синов даври – 1 ой. Иш берувчи яшаш, ишхонага бориб-келиш учун йўл харажатлари ва ишлаш учун рухсатнома (патент) пулини тўлайди.

23-40 ёшли аёллар махсус кийим тикишга таклиф қилинади. Маоши ишбай бўлиб, 40 минг рублдан бошланади. Ҳафтада олти кун, кунига 11 соат меҳнат қилинади. Синов даври – 14 календар куни. Ўзбекистондан келиш ва ишлаш учун рухсатнома харажатларини ходим ўзи тўлайди.

Делегация агентства миграции Узбекистана совершила визит в Новосибирск - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги ўзбек мутахассислари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

18 ёшдан катта эркак ва аёллар тикувчиликка таклиф этилади. Ойлик маоши ишбай, 38 мингдан 80 минг рублгача. Синов даври — 1 ой. Яшаш, овқатланиш, иш жойига бориб-келиш учун йўлкира харажатлари иш берувчи томонидан тўланади. Ходим транспорт ва ишлаш рухсатномаси (патент) харажатини ўзи тўлайди.

Агентликнинг маълум қилишича, ўқитиш ва кўниктириш Маркази учун тўлов (Тошкент шаҳридаги ётоқхонаси билан бирга) 666 минг сўмни ташкил қилади. Кийим-кечак тўлови – 142 000 сўм. Талабгорлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик тўлови – 140 300 сўм. Ўз-ўзини таъминлаш асосида фаолият юритадиган агентликнинг харажатлари тўлови тўрт минимал маош миқдоридадир. Хорижга агентлик орқали фаолият юритиш учун юборишнинг бундан бошқа харажати йўқ.

Юқоридаги йўналишларда хорижда меҳнат фаолиятини юритиш истагида бўлганлар Ташқи миграция агентлигининг +998 71 202 33 44, +998 71 202 33 55, +998 71 202 33 66, +998 71 202 33 88, +998 71 202 33 99 телефон рақамларига ёки агентликнинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0