18:44 20 Ноябр 2017
Эфир
Трудовые мигранты, архивное фото

Тожикистон Россиядаги меҳнат мигрантлари учун нафақа олинишига ҳаракат қилмоқда

© Sputnik/ Павел Лисицын
Миграция
Ҳавола олиш
020

Нафақа олишга фақатгина Россияда қонуний асосда, барча солиқларни тўлаётган ва ижтимоий суғуртага эга бўлган мигрантлар умид қилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги 2018 йилга келиб Россия ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролари учун нафақа таъминоти ҳақида келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

"Шу йил якунига қадар бу масалага нуқта қўймоқчимиз ва якуний битим лойиҳасини тайёрламоқчимиз. Бу ҳужжат имзоланиши Тожикистон меҳнат мигрантларига Россияда нафақа олиш имкониятини беради", — деди Тожикистон меҳнат вазирлиги вакили.

Тожикистон меҳнат вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, нафақага олишга фақатгина Россияда қонуний асосда, барча солиқларни тўлаётган ва ижтимоий суғуртага эга бўлган мигрантлар умид қилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу битим тасдиқланиши Россия иқтисодиётига ижобий таъсир қилади. Жумладан, мамлакатнинг ижтимоий фондларга тўловлар тушуми ортади. Шу билан бирга, тожикистонлик мигрантларда қонуний ишлашга янада қизиқиш уйғотади.

"Йилдан йилга Россиянинг демографик ҳолати ёмонлашмоқда. Бу мамлакатнинг етарлича ишчи кучи билан таъминланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қонуний асосда ишлайдиган мигрантлар бу муаммони ҳал қилишга ёрдам берадилар", — деб таъкидланди вазирликда.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда 800 минг тожикистонлик меҳнат мигрантлари ишламоқда. Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, Россияда ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида энг кам пулга ишловчилар тожикистонликлар экан. Қонуний асосда ишга жойлашган тожикистонликлар ойига ўртача 28 минг рубл топишади.

Асосий мавзулар