Самарқанддаги миграция маркази Петербург корхоналари учун ишчиларни танлайди

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишМигранты во время экзаменационного тестирования
Мигранты во время экзаменационного тестирования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказнинг асосий вазифаси иш берувчиларни шунчаки ишчилар билан таъминлаш эмас, балки корхона талаби билан ходимнинг малакаси мос тушишига эришишдир

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Санкт-Петербург меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси Самарқандда шаҳар корхоналари учун мутахассислар танлаш бўйича миграция марказини очади, деб хабар берди Nuz.uz.

Работа в цехе швейной фабрики - Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чеварларни Россияда ишлашга таклиф қилмоқда

Қўмита раиси Дмитрий Чернейконинг айтишича, бугунги кунда Петербург корхоналарида 3,4 миллион киши меҳнат қилмоқда. Улардан 250 минг нафари хорижлик фуқаролар бўлиб, аксарият қисмини (60%) ўзбекистонликлар ташкил этади. Айнан мана шу омил Самарқандда мутахассислар танлаш маркази очилишига сабаб бўлди.

Чернейконинг билдиришича, марказнинг асосий вазифаси иш берувчиларни шунчаки ишчилар билан таъминлаш эмас, балки корхона талаби билан ходимнинг малакаси мос тушишига эришишдир.

Марказ шаҳардаги 3,5 мингта корхона билан ҳамкорлик қилади ва уларнинг қандай мутахассисларга эҳтиёжи борлигини аниқлайди.

Янгиликлар лентаси
0