Кореяда ишлашни хоҳловчилар тест топширади ва махсус синов жараёнидан ўтади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Южная Корея
Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореяда ишлашни истаган номзодлар чет тилидан имтиҳон топширадилар ҳамда профайлинг жараёнидан ўтадилар

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Жанубий Кореяда ишлашни истаган ўзбекистонликлар махсус тестдан ўтадилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилнинг 1-чорагида 550 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишлаш учун кетган

Республика Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореянинг комплекс тест ўтказиш Маркази билан шартнома имзолади.

Эндиликда Кореяда ишлашни истовчилар чет тилидан имтиҳон топширадилар ва профайлинг (инсонни имо-ишораси орқали ўрганиш) жараёнидан ўтадилар.

Дастлабки тест синовида юқори балл олган даъвогарлар рўйхати Корея томонига юборилади. Сўнгра улар Корея томонидан тест синовидан ўтказилади.

Синовлар бир йил муддат давомида олиб борилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг айтишича, Кореяга юбориладиган ўзбекистонлик кадрларнинг имижини ошириш учун барча зарур ишлар амалга оширилади. Республика ҳукумати Корея Ўзбекистон учун йиллик квотани оширади деган фикрда.

Янгиликлар лентаси
0