05:50 22 Сентябр 2017
Эфир
Рабочие в цехе сварки кузовов автосборочного предприятия

Миграция агентлиги фуқароларни Россияга ишга таклиф этмоқда

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Миграция
Ҳавола олиш
139610

Автосаноат, қурилиш, ёғоч саноатида тажрибаси ишлаш бўлганлар ҳамда юк машинаси ҳайдовчилари Россиядаги корхоналарга ишга таклиф этилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Россияда ишлашга таклиф этмоқда.

Агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирилишича, автосаноат, қурилиш, ёғоч саноатида ишлаш тажрибаси бўлганлар ҳамда юк машинаси ҳайдовчилари Россиядаги корхоналарга ишга таклиф этилади.

Номзодларнинг ёши таклиф этилаётган соҳага қараб 20 ёшдан 50 ёшгача бўлиши, рус тилини билиши талаб этилади.

Ойлик маошлар соҳасига қараб 30 минг рублдан бошланади.

Агентлик шунингдек, бошқа мамлакатда ишлаш учун асосий шартлардан бири номзодга нисбатан депортация мавжуд бўлмаслиги лозимлигини билдирмоқда. Шу боис ишлаш истагида бўлганлар биринчи навбатда ўзларига нисбатан Россияга киришга тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб олишлари сўралган.

Асосий мавзулар