20:08 23 Октябр 2017
Эфир
Узбекская валюта - сум

Меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонда пенсия олиши қандай амалга оширилади?

Sputnik
Миграция
Ҳавола олиш
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)
727 0 0

Ташқи меҳнат миграция агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Хафизов Абдуазиз Дилшодовичнинг сўзларига кўра, Россияда ишлаган ўзбекистонлик меҳнаткаш мигрантлар ватанга қайтганларида пенсия олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Меҳнат миграцияси қоида тариқасида бир неча йил давом этади. Ходим чет элдан қайтганидан сўнг уч кун ичида ваколатли орган томонидан унинг паспортидаги чегарани кесиб ўтганлигини тасдиқловчи штамп асосида қайси мамлакатда ва қанча муддат ишлагани тўғрисида маълумотнома берилади. У Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаш ва меҳнат дафтарчасига қайд киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади, деб қайд этди Абдуазиз Хафизов.

Чет элда бўлиш муддатлари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консулликлар томонидан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Ходим келажакда қанча пенсия олиш истагидан келиб чиққан ҳолда Пенсия жамғармасига киритадиган суғурта бадали миқдорини ўзи белгилайди. Бунда ойлик тўлов миқдори энг кам иш ҳақининг бир бараваридан кам бўлмаслиги керак. Суғурта бадалларини нақд ёки нақдсиз тўлаш мумкин.

Чет элда ишлаётган фуқаронинг меҳнат дафтарчаси унинг доимий яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади ва юритилади. Пенсия жамғармасига — бадал киритилган давргина меҳнат стажига қўшилади. Шундай қилиб, фуқаролар агентлик орқали қайсики мамлакатда ишламасин, меҳнат стажи тўплайди, суғурта бадалларини тўлайди ҳамда қариганда ўзи учун муносиб пенсияни кафолатлайди.

Мавзу:
Янги лойиҳа: Мен - мигрантман (39)

Асосий мавзулар