20:08 23 Октябр 2017
Эфир
Московская область приглашает швей из Узбекистана на работу

Новвой-қандолатчи, технолог ва тикувчилар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

© Агентство внешней трудовой миграции
Миграция
Ҳавола олиш
56110

Ишга бориш истагида бўлганлардан рус тилини яхши билиш, тартиб ва интизомга риоя қилиш, саранжомлик ва зарарли одатлардан холи бўлиш талаб қилинади

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинмоқда, деб эълон берди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эълонга кўра, новвой-қандолатчи, технолог, юкловчи-упаковкачи, тикувчи касблари бўйича эркак ва аёллар ишга таклиф қилинмоқда.

Ишга бориш истагида бўлганлардан рус тилини яхши билиш, тартиб ва интизомга риоя қилиш, саранжомлик ва зарарли одатлардан холи бўлиш талаб қилинади.

Эълонда айтилишича, турар-жой, овқатланиш, транспорт, иш жойига етиб олиш ва патент сарф-харажатлари тўланади.

Агентлик Тошкентда амалга ошириладиган ўқув сарф-харажатлари (яшаш билан бирга) 666 000 сўмни, фирма иш кийими сарф-харажатлари — 142 000 сўмни, тиббий текширув — 140 300 сўмни ташкил қилишини маълум қилган.

Батафсил маълумотларни Агентликнинг Тошкентдаги +998 71 202 33 44, +998 71 202 33 55, +998 71 202 33 66, +998 71 202 33 88, +998 71 202 33 99 телефон рақамларига, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб олиш мумкин.

Асосий мавзулар