03:42 14 Декабр 2017
Эфир
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово

Россиядаги меҳнат мигрантлари бепул ҳуқуқий ёрдам олишлари мумкин

© Sputnik/ Максим Блинов
Миграция
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)
49910

Хизмат рус, инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кўрсатилади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россиядаги барча меҳнат мигрантлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бепул ёрдам олишлари мумкин. Tong Jahoni халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича лойиҳани йўлга қўйди.

Лойиҳа доирасида Россия ҳудудидаги барча чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий ёрдам берилади, бепул ахборот материаллари тарқатилади. Хизмат рус, инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кўрсатилади.

Ташкилот юристи Ботиржон Шерматовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, бугунги кунда аксарият мигрантлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари сабабли қийин вазиятларга тушиб қолишмоқда.

Турли маълумотларга қараганда, Россия Федерацияси ҳудудида икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бор.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)

Асосий мавзулар