Патриарх Кирилл Москвада ишчи муҳожирларга эҳтиёж борлигини тан олди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ва Бутун Рус черковлари патриархи Кирилл сўзларига кўра, Рус православ черкови Россиянинг улкан ҳудудида ишчи куч кераклигини яхши тушунмоқда

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Москва ва Бутун Рус черковлари патриархи Кирилл умумий черков йиғилишида, Рус православ черкови Москвада уй ва йўлларни қурилиш ишларини бажариш мақсадида ишчи кучи етишмаётганлиги сабабли хорижий ишчи муҳожирларни таклиф қилиш кераклигини яхши тушунишини маълум қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Патент нархи 7% га кўтарилди

"Мамлакатимизда мутахассислар, жамоатчилик вакиллари ўртасида демография масаласи янада долзарб бўлмоқда. Россия жуда улкан ҳудуд, уни ўзлаштириш керак ва ишлаш керак. Лекин бунинг учун ишчи куч эса етишмаяпти", — деди Кирилл.

Патриарх сўзларига кўра, Москвада қайта янгилаш дастури бўйича кўплаб уйлар, йўллар, кўприклар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Барча ишлар москваликлар томонидан қилинмаяпти.

"Улар православ кишилар эмас. Лекин "гастарбайтер" деб аталадиганларни таклиф қилмасдан туриб, барча ишларни бажариш имконияти йўқлигини тўғри тушунамиз", — деди у.

Сал илгарироқ "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигида "Агрессив ксенофобия ва экстремистик амалиётлари давлат ва жамият учун таҳдиди" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Россия мусулмонлар кенгаши раиси, Россия Жамоатчилик палатаси аъзоси Альбир Крганов Тожикистондан келган муҳожирларнинг радикализацияси ҳақида ўз фикрларини берганди.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Петербургда ўзбек таксичининг бошига ўқ узган шахс қидирилмоқда
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон, Туркманистон Афғонистон билан чегарасида бир неча минг кишидан иборат янги "Хорусон" экстремистик гуруҳи ташкил қилинмоқда. Энди энг асосийси — ушбу экстремистлар Россиядаги тожикларнинг катта қисми билан бирлашмаслиги керак.

"Агарда ўз вақтида керакли чоралар кўрилмаса, Россиядан кўпчилик тожикистонлик муҳожирларини депортация қилишга мажбур бўлинади", — деб таъкидлади Крганов.

Унинг фикрига кўра, ушбу зарур йўналишда кам ҳаракатлар қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0