Самарқандда фуқароларни Россияга ишга жўнатиш маркази иш бошлади

© Пресс-служба ММЦМногофункциональный миграционный центр
Многофункциональный миграционный центр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда Ўзбекистон ва Россия ўзбекистонликларни ишга ташкилий жалб этиш бўйича 50га яқин келишув имзолади

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Самарқандда Меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига жўнатиш маркази очилди.

Документы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциацияси ваколатхонаси очилди

Санкт-Петербург вице-губернатори Анна Митянинанинг айтишича, марказ очилиши Россияга ноқонуний миграция оқимини қисқартиради ва ўзбекистонликлар учун қулай иш шароитларини яратишга имкон беради.

"Ишга ташкилий жалб этиш меҳнат миграциясини тартибга солишнинг энг яхши усули бўлиб, ишчиларга меъёридаги ойлик маош, меҳнат шароитлари, иш вақти, кетиш олдидан тайёргарлик, ташкилий ишлар кафолатланади", — деб иқтибос келтиради РИА Новости Митянинанинг сўзларидан.

Марказ 8 ноябрдан тўлиқ режимда иш бошлади. Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар бу ерда дастлабки суҳбат, тиббий текширув ва рус тили бўйича имтҳондан ўтишади.

Янгиликлар лентаси
0