02:15 22 Ноябр 2017
Эфир
Задержанные мигранты во время рейда полиции

Колокольцев: 20 мингга яқин ноқонуний муҳожирлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилди

Sputnik / Андрей Стенин
Миграция
Ҳавола олиш
168811

Россия ИИВ раҳбари шу йилда Россия ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаган сал кам 4 минг фуқароларнинг давлат чегарасидан кириши тақиқланганлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев "2017-Нолегал" операциясини амалга оширилиши натижасида сал кам 20 минг муҳожирлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ИИВ ходимлари 2017 йил апрел-май ойлари давомида қурилиш майдонлари, бозорлар ва корхона ҳудудларида ўтказилган текширувлар оқибатида 10 та террорчилик гуруҳлари аниқланди.

"2017 йил апрель-май ойлари давомида 170 минг та муҳожирлар вақтинчалик яшайдиган объектлар, сал кам 100 минг та қурилиш майдон, бозор ва корхона ҳудудларда махсус текширувлар ўтказилди", — деб таъкидлади Колокольцев.

Россия ИИВ раҳбари шу йилда Россия ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаган сал кам 4 минг фуқароларнинг давлат чегарасидан кириши тақиқланганлигини маълум қилди.

Асосий мавзулар