04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Задержанные мигранты во время рейда полиции

Екатеринбургдан 33 нафар ноқонуний муҳожир Ўзбекистонга қайтарилди

Sputnik / Андрей Стенин
Миграция
Ҳавола олиш
62810

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 33 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун Тошкентга қайтариб юборилди

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Екатеринбург шаҳридан 33 нафар Ўзбекистон фуқаро Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун Тошкентга жўнатилди, деб хабар қилди Свердловск вилояти федерал суд ижрочилари бошқармаси матбуот хизмати.

Шу билан бирга, суд томонидан ҳар бир муҳожирга 2 минг рубл миқдорида маъмурий жарима чораси тайинланди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, 20 нафар муҳожир ўз ҳисобларидан авиа чипталарни харид қилишди, қолган 13 нафари Россия федерал бюджети ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариб юборилди.

Свердловск вилояти федерал суд ижро бошқармаси томонидан шу йил бошидан 1419 нафар хорижий фуқаро ўз мамлакатларига қайтариб юборилди.

Асосий мавзулар