07:55 12 Декабр 2017
Эфир
Открылся Центр по комплексному тестированию

Миграция агентлиги Кореяда ишламоқчи бўлганларни фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди

Facebook
Миграция
Ҳавола олиш
350 0 0

Фирибгарлар содда талабгорларнинг 24 доллардан пулини олиб, уларга парол ва домен номлари юбормоқдалар. Текширишлардан маълум бўлмоқдаки, мазкур фуқаролар рўйхатга ҳам олинмаган ва бундай домен номи ва пароллар ҳам мавжуд эмас

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Комплекс тест марказида саралаш тест синовларида қатнашишни истовчи фуқароларни фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.

"Корея тестидан ўтказиб қўяман. Хорижга ишга жўнатаман", деган фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига учманг, ҳеч кимга пора берманг. Шуни билингки, Ўзбекистон Республиксининг амалдаги қонунчилигига кўра, мамлакатмиз фуқароларини чет элга ишлаш учун жўнатадиган ягона ташкилот – Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидир. Бошқа бирор шахс ёки ташкилот бундай ваколатга эга эмас. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан бошқа хорижга меҳнат қилиш учун одам юборишни ваъда қилаётган ҳар қандай шахс ёки ташкилотнинг фаолияти ноқонунийдир ва ўзи муқаррар жиноятчидир", дейилади агентлик хабарида.

Маълум қилинишича, 2017 йил 7 ноябрдан бошлаб Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқароларни Комплекс тест марказида саралаш тест синовларидан ўтказиш учун кун ва сеансларни КТМ сайтида рўйхатга олиш ва сана ҳамда сеансни банд қилиш бошланган.

2017 йил 13 ноябрдан Комплекс тест марказида тест синовлари ўтказилмоқда.

Мазкур саралаш тест синовларидан муваффақиятли ўтган, етарлича бал олган фуқароларгина Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўтказиладиган тил ва малака тест синовларида қатнашади.

Хабар берилишича, айрим фирибгар шахслар "Комплекс тест маркази бошлиқлари билан танишмиз!", "Ўзимиз гаплашиб берамиз ва юз фоиз ўтказиб қўямиз", "Тест кузатувчилари ичида одамларимиз бор, тестни ишлаб беришади", "Сизнинг ўрнингизга рўйхатдан ўтказамиз, кириб тестни ишлаб чиқамиз", "Агентликда одамимиз бор" ва ҳоказо гаплар билан хорижда ишлаш истагида бўлганлардан пул таъма қилмоқдалар.

"Шундай фирибгарлар содда талабгорларнинг 24 доллардан пулини олиб, уларга "Ҳурматли мижоз Сиз 15.11.2017 кунинини соат 09:30 га банд қилқилганингиз тасдиқланди. Сиз шу куни 8:30 гача келишингиз керак. Комплекс тест маркази" сингари хатлар ҳам юбориб, парол ва домен номлари юбормоқдалар. Текширишлардан маълум бўлмоқдаки, мазкур фуқаролар рўйхатга ҳам олинмаган ва бундай домен номи ва пароллар ҳам мавжуд эмас.

Сизга шуни маълум қиламизки, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Комплекс тест марказида таниш-билишчиликка йўл қўйилмайди. Танишим бор, дейдиганларга ишонманг. Рўйхатга олиш вав жой брон қилиш жараёни он-лайн тарзда Комплекс тест маркази сайтида ўтади. Синов жараёнлари холис ва ҳалол ўтказилади. Мазкур жараёнга четдан ҳеч бир киши аралаша олмайди", дейилади агентлик томонидан.

Агентлик шунингдек, Комплекс тест марказидан бошқа ерда тўлов қилинмаслиги ва бирор кимсага пул берилмаслигини билдирган. Тест топширувчи шахсан рўйхатдан ўтади ва тўлов амалга оширилади. Марказнинг хизмат ҳақи 87 500 сўмни ташкил этади. Тўлов эса ўша ернинг ўзида ғазнага тўланади ва фуқарога тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги тегишли квитанция ва синов залида қатор ва ўрин белгиланган талон тақдим этилади.

Тест синовлари натижалари, шунингдек, барча тест топширган шахслар рейтингида муайян тест топширувчининг жорий эгаллаб турган ўрнини 10 кундан сўнг Агентлик расмий сайтида тест топширувчининг "шахсий кабинети"га кириб, билиб олиш мумкин.

Тест синовларини топширган шахс муайян сабабларга кўра имтиҳон натижаларидан норози бўлса, имтиҳон ўтказилгандан кейин 20 кун ичида Комплекс тест марказининг Аппеляция бўлинмасига аниқлик киритиш учун мурожаат қилиши мумкин. Аппеляция шикояти фақат тест синовини топширган шахснинг иштирокида кўриб чиқилади.

Асосий мавзулар