15:07 22 Январ 2018
Эфир
Мигранты во время экзаменационного тестирования

Кореяда ишлашни истайдиганлар учун корейс тилини ўргатиш маркази очилади

© Sputnik/ Александр Поготов
Миграция
Ҳавола олиш
41220

2018 йил ва истиқболдаги йилларда ўқитилаётган фуқаролар сонини минг нафарга кўпайтириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея персонални ривожлантириш институти ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Кадрларни тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастури иловаси билан ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандумни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Асамов ва Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се имзолади.

Хабарга кўра, ушбу меморандумни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳукумат қарори асосида тақдим этилаётган "Далварзин" маиший хизмат кўрсатиш коллежи базасида ишлашга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон фуқароларига корейс тилини ўргатиш марказини очиш бўйича қарор қабул қилинди.

Айни пайтда, Корея томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган марказни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда 2018 йил ва истиқболдаги йилларда ўқитилаётган фуқаролар сонини минг нафарга кўпайтириш режалаштирилган.

Асосий мавзулар