03:42 14 Декабр 2017
Эфир
Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра

Собянин мигрантлар ҳақида: ҳар бир одам ўз давлатида яшаши керак

© Sputnik/ Денис Гришкин
Миграция
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)
149114

Москва мэри Сергей Собянин сўзларига кўра, Европа мамлакатлари сингари мигрантларни мослаштириш ва сунъий оқимини келтириб чиқариш керак эмас

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин фикрига кўра, ҳукуматнинг асосий вазифаси — пойтахтда меҳнат мигрантлари қонуний бўлишини таъминлашдир.

Собянин мигрантларни мослаштириш вазифаси йўқлигига урғу бериб ўтди.

"Мен ҳам керак эмас деб ўйлайман. Европадагидек мигрантларнинг сунъий оқимини келтириб чиқариш керак эмас. Ҳар бир одам ўз давлатида яшаши керак. Ўз уйинг ўлан тўшагин. Охир-оқибат, агар уларда келишга имконияти бўлса, Москвага ишлаш учун келишсин, лекин қонуний йўл билан келиб, солиқларни тўлашсин, тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилишсин", — деди Собянин "Говорит Москва" радио эфир чоғида.

Росстат маълумотларига кўра, Россияга ўтган йили 262 минг нафар хорижий фуқаро келган. Улар энг кўпи Марказий Осиё ва Украина фуқароларидир.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)

Асосий мавзулар