03:42 14 Декабр 2017
Эфир
Пассажиры поезда Ташкент - Москва, прибывшего на Казанский вокзал, на платформе

Ўзбекистон фуқаролари - қонунга итоаткор мигрантлар

© Sputnik/ Илья Питалев
Миграция
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)
95730

Ушбу рақам қарийб 1 миллион кишини ташкил қилади. Ўзбекистон фуқароларининг кўпчилиги Россияда қонуний ишлаш учун келади

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россиядаги мигрантларнинг 10 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилди.

"Россиядаги мигрантларнинг 10 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади. Ушбу рақам қарийб 1 миллион кишини ташкил қилади. Уларнинг кўпчилиги Россияда қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келади", — дея таъкидлади Зубов.

Бу рақамларни ИИВ вазир ўринбосари Федерация кенгаши кўмита йиғилишида Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш тўғрисида битимни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида айтиб ўтганди.

Унинг маълумотларига кўра, шу йилда хорижий фуқароларга берилган патентларнинг қарийб 50 фоизи (765,8 минг патент) Ўзбекистон фуқароларига расмийлаштирилган. "Ушбу рақамлар Ўзбекистон фуқаролари қанчалик қонунга итоаткор эканлигини кўрсатади", — деди вазир ўринбосари.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан қабул қилинган битим ушбу жараёнларни янада тартибга солиб, Россияда ишчи кучига эҳтиёж бўлган тармоқларга ходимларни жўнатиш имконият беради. Шунингдек, битим Ўзбекистон фуқароларини ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ишлаш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайди.

"Ушбу битим келгусида Россияда бўлиш қоидаларини бузиш ва ноқонуний меҳнат миграцияси ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади", — деди Зубов.

Зубовнинг сўзларига қараганда, битим Ўзбекистонда ваколатхоналар очилиб, уларда меҳнат мигрантлари ишга жойлаштириш учун зарурий тадбирлар амалга оширилади. Шундан кейин фуқаролар аниқ иш жойига Россияга келишади.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)

Асосий мавзулар