Табиатни ҳис этиш санъати: Тошкентда сумиэ санъати намойиш этилмоқда

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Ўзбекистон бадиий Академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида япон сумиэ тасвирий санъатининг 50дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда

Асарларни маданият карвонсаройидаги сумиэ техникаси бўйича курслар мураббийи Гаянэ Матевосян ва унинг ўқувчилари яратишган.

Суйбокуга (суй-сув, боку-бўёқ, га-расм) ёки сумиэ (суми-бўёқ, э-расм) — бу бўёқ ва сув ёрдамида қоғозга расм чизиш.

Кўргазмага қўйилган асарларда табиат турли кўринишларда акс этган: у гоҳ ёз манзаралари орқали табассум қилса, гоҳ куз бўёқлари орқали товланади.

Кўргазма 28 февралгача давом этади.

Янгиликлар лентаси
0