14:55 22 Сентябр 2017
Эфир
Уяли алоқа воситасидан фойдаланиш. Архив сурат

Интернет Ўзбекистоннинг ҳар бир регионига кириб боради

© Flickr/ Garry Knight
Янгиликлар
Ҳавола олиш
6312

Ўзбекистонда интернет-трафикнинг 50-55% мамлакат ҳудудида яратилади. Электрон ҳукумат, интернет-дўконлар ва рақамли телевидения тизимлари ривожланиши ҳисобига, юқорида келтирилган кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 2018-йил охирига келиб Ўзбекистонда аҳоли орасида интернет тармоғининг тарқалиш даражаси икки баробарга ортиши кутилмоқда, интернет-дўкон концепциясига кўра.

2016 йил якунига келиб интернет тармоғи тарқалган аҳоли пунктлари 30%ни, 2017 йилда — 50%ни, 2018 йилда эса— 65%ни ташкил қилади.

Ўзбекистонда бугунги кунда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 12 миллиондан зиёд. Шундан, 11,5 миллионга яқини глобал тармоққа чиқиш учун уяли алоқа воситасидан фойдаланади.

Яқин келажакда, шунингдек, TAS-IX ички тармоқни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиши кўзда тутилган. Sputnik мухбири томонидан ўтказилган сўровномага мувофиқ, мутахассислар фикрича TAS-IX ҳозирда трафикни керакли даражада ишлаб чиқара олмаяпти.

Асосий мавзулар