Россияда ноқонуний мигрантларга "ов" бошланди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишФМС рейди.
ФМС рейди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миграция хизмати (ФМС) патруллари Москва ва Москва вилоятларида одам гавжум транспорт бекатлари яқинида навбатчилик қиладиган бўлишди. ФМС ходимлари мигрант Россия ҳудудида қонуний юрганини тезда аниқлаш имконини берувчи “мобил мажмуа”дан фойдаланишлари айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Миграция хизмати ходимлари Москва метрополитени ҳамда Подмосковьедаги одам гавжум транспорт бекатларида навбатчилик қиладиган бўлишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ФМС матбуот-хизматидан олинган маълумот асосида.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: миграция масаласида назорат кучайтирилиши шарт

Миграция хизмати патруллари махсус ускуналар, яъни “мобил мажмуа” билан таъминланган автомобиллардан фойдаланишлари таъкидланмоқда. “Мобил мажмуа” ёрдамида чет эл фуқаросини ФМС базасидан текшириш, унинг Россия ҳудудида қонуний юрганлигини аниқлаш мумкинлиги хабар қилинмоқда. Автомобиллар, шунингдек, қўл изларини олиш имконини берувчи сканерлар билан таъминаланади.

"Миграция масалалари билан шуғулланувчи патрул олдига ФМС раҳбарияти томонидан қўйилган устувор вазифалардан бири – бу мигрантларга Россия қонунчилиги нормаларини тўлиқ тушунтириш. Бу — йўл қўйилиши мумкин бўлган қонунбузарликлар олди олиниши учун амалга оширилмоқда. Тадбир ўтказилиши давомида чет эл фуқароларида миграция хизмати ходимлари билан бевосита мулоқот қилиш имкони пайдо бўлади. Мигрантлар ФМС ходимларидан Москвадаги миграция марказларида патентни қандай расмийлаштириш мумкинлиги ва шунга ўхшаш, ўзларини қизиқтирувчи бошқа саволларни беришлари ва бу саволларга тўлақонли жавоб олишлари мумкин бўлади", — деб хабар қилмоқда ФМС ходимлари.

Янгиликлар лентаси
0