14:56 22 Сентябр 2017
Эфир
Ўзбек-корея IT-форуми. Архив сурат

Ўзбекистон “Электрон ҳукумат” учун 145 миллион доллар ажратмоқда

Университет Инха в Ташкенте
Янгиликлар
Ҳавола олиш
2901

“Э-ҳукумат” тизимини яратиш 28 лойиҳани ўз ичига олган.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2016-2017 йилларда “Электрон ҳукумат” инфратузилмасини ривожлантиришга 145 миллион доллар ажратишни режалаштирган, деб хабар берилган Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида.

«Ўзбекистон замонавий технологияларни жамият ҳаётига кенг тадбиқ этиш бўйича жараённи фаоллаштирди. Мамлакатимиз қисқа муддат ичида давлат ташкилотлари, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида янги даражадаги алоқаларни жорий этишга имкон берадиган ишончли "Электрон ҳукумат" инфратузилмасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди, — дея таъкидлади Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов.

Вазирлик берган маълумотга кўра, ҳукумат 2020-йилгача бўлган муддатда алоқа инфратузилмаларини ривожлантириш(17 лойиҳа), шунингдек, “Э-ҳукумат” тизимини яратиш(28 лойиҳа)ни ўз ичига олган Ўзбекистон Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширмоқда. Бу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 145 миллион доллар ажратилган.
Шуни қайд этиш керакки, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг амалиётга татбиқ қилиниши аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун давлат хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш қулайликларини оширади. Бинобарин, бизнес соҳаси, ҳужжат айланиш механизмлари такомиллаштирилади, фуқароларга уйи ёки ишхонасидан туриб, электрон шаклда мурожаат қилиш, маълумотнома ҳамда бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш имкониятини берадиган интерактив хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

Асосий мавзулар