2015 йилда 4 минг ўзбекистонлик Россия олийгоҳларига қабул қилинди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишКремль
Кремль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия олий ўқув юртларида таҳсил оладиган МДҲ бўлган талабалар орасида Ўзбекистон сон жиҳатдан етакчи ўринни эгаллайди, деб баёнот қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев. Дипломатнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистондан Россия олий таълим муассасаларига бу йил тўрт мингдан зиёд талабалар қабул қилинди, деб хабар қилди жума куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

Ўқув жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Россия олий ўқув юртлари чет эллик талабаларга 15 минг бюджет ўринлари берди

"Фақат жорий йилда, яъни 2015-2016 ўқув йилида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик абитуриентлар Россиянинг турли олий ўқув даргоҳларига қабул қилинди", — деди Тюрденев.

МДҲ давлатлари орасида Россия олий ўқув юртларида таҳсил оладиган талабалар орасида Ўзбекистон сон жиҳатдан етакчи ўринни эгаллайди, деб таъкидлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қўшимча қилди.

Россияда айни вақтда 17 мингдан зиёд Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Тошкентда эса Россия олий даргоҳлариининг учта филиали фаолият юритмоқда: М.В. Ломоносов номидаги МДУ, Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети ҳамда И.М. Губкин номидаги Нефт ва газ Университети.

Янгиликлар лентаси
0