Sputnik Цхинвалда мультимедия марказини очди

© Sputnik / Алексей КовалевЦхинвалда Sputnik мультимедия марказининг очилиши
Цхинвалда Sputnik мультимедия марказининг очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мультимедия маркази осетин ва рус тилларида фаолият олиб боради. Очилиш маросими республика президенти Леонид Тибилов ҳамда марказ раҳбари Нарек Ордян бошчилигида ўтди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси Жанубий Осетия республикасида мультимедия таҳририят марказини очди.

Марказ таркибидан рус ва осетин тилларида фаолият юритувчи портал, юқори технологияли матбуот-маркази ҳамда радио ўрин олган. Марказ Жанубий Осетия президенти Леонид Тибилов ҳамда Sputnik Жанубий Осетия раҳбари Нарек Ордян томонидан очилди.

Sputnik (sputniknews.com) — ўнлаб мамлакатларда ўз радио ва мультимедиа хабларига эга бўлган, ахборот агентлигидир. Sputnik 30 тилда ахборот тарқатувчи интернет саҳифа, аналогли ва рақамли радио ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан иборат. Sputnik янгиликлар лентаси тўҳтовсиз равишда инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

 

Янгиликлар лентаси
0