Ўзбекистонда уч кун интернет ишламайди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишInstagram ижтимоий тармоқ саҳифаси
Instagram ижтимоий тармоқ саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбектелеком" АК компанияси хабарига кўра, Россия ҳудудида ўтказилаётган режадан ташқаридаги ишлар туфайли 18, 19 ва 21 июл кунлари Ўзбекистонда Интернет яхши ишламаслиги мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. "Ўзбектелеком" матбуот-хизматининг хабар беришича Ўзбекистондаги интернетдан фойдаланувчилар, оператор ва провайдерлар яқин уч кун давомида интернет хизматидан фойдалана олмасликлари мумкин. Бу ҳақда Саркор телеком компанияси расмий сайтида ҳам айтилган.

Маълумотларга кўра, 18 июл куни соат тунги 01:00дан эрталабки 08:00гача аксарият ўзбекистонликлар интернетга киришда ва ундан фойдаланишда маълум муаммоларга дуч келишган. Аммо бу билан муаммолар якун топмаслиги айтилмоқда.

"Ўзбектелеком" АК маълумотига кўра, Россия ҳудудида ўтказилаётган режадан ташқари ишлар туфайли 19 июл куни (Тошкент вақти билан 01:00дан 08:00га қадар) ва 21 июл куни (01дан 06:00га қадар) Интернет ишламаслиги ёхуд унга уланишда маълум муаммолар туғилиши мумкин.

"Ўзбектелеком" АК вужудга келган ноқулайликлар учун ўз мижозларидан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбектелеком" – Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланиб, у ўз тармоғи билан бутун мамлакат худудини қамраб олган. Компания давлат ва республика идораларига телекоммуникацион хизматлар етказиб берувчи асосий таъминотчи ҳисобланади.

Компания таркибида 22 та филиал, жумладан 14 та минтақавий, шунингдек 8 та махсус ва 3 та шўба корхона мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0