Ўзбекистон Каримовни даволаш учун ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилмади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРФ бош вазири ўринбосари Ольга Голодец
РФ бош вазири ўринбосари Ольга Голодец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни даволаш учун Москвадан ёрдам сўрагани йўқ, деди Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Тошкент Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни даволаш учун Москвадан ёрдам сўрагани йўқ, деди Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец журналистларга.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов шифохонада даволанмоқда
Илгарироқ Ўзбекистон расмий ОАВ Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатган эди. Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилиши сабабли касалхонада эканлигини, унинг аҳволи барқарор эканлигини маълум қилганди.

Голодец Ўзбекистон билан ўзаро ёрдам тўғрисида келишув имзоланганини айтди. “Агарда бизга яқин-атрофдаги давлатларда амалга ошириш мураккаб бўлган технологик операциялар ўтказиш борасида мурожаат қилишса  биз ҳамиша ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, лекин бизда расмий мурожаат йўқ", — деди вазир ўринбосари.

Янгиликлар лентаси
0