Қирғизистон Ўзбекистон чегарада назоратни кучайтирганини маълум қилди

© Sputnik / Табылды КадырбековҚирғизистон чегараси.
Қирғизистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати Қирғизистон ретранслятор минораси жойлашган Унгар-Тоо ҳудудига вертолётда Ўзбекистон ИИВ ходимлари келиб тушганини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қирғизистон билан баҳсли Унгар-Тоо участкасида ўз ходимлари сонини кўпайтирди, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон давлат чегара хизматининг матбуот хизмати хабарига таяниб.

Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати Қирғизистон ретранслятор минораси жойлашган Унгар-Тоо ҳудудига вертолётда Ўзбекистон ИИВ ходимлари келиб тушганини маълум қилганди. Шунингдек станциянинг тўрт нафар ходими қўлга олиниб Ўзбекистондаги Янгиқўрғон тумани ИИБга олиб келингани айтилганди. 

Чегарачиларнинг маълумот беришларича, Ўзбекистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларини вақтинча ёпган. Қирғизистон чегара қўшинлари қирғиз-ўзбек чегарасида қўриқлашнинг кучайтирилган тартибига ўтишган.

"Бугун, 2 сентябрь куни Унгар-Тоога Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари шахсий таркибини алмаштириш учун Ўзбекистонга қарашли иккита Ми-8 вертолёти келиб қўнди ва канистрларда ичимлик суви келтирди. Айни вақтда Унгар-Тоодаги ходимлар сони 15-20 нафарни ташкил этади", – дейилади Қирғизистон чегара хизмати томонидан.

Янгиликлар лентаси
0