07:52 21 Август 2017
Эфир
Куба байроғи. Архив сурат

Кубада 5 сентябрь мотам куни деб эълон қилинди

© Sputnik/ Олег Ласточкин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
55050

Куба давлат кенгаши Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан расмий мотам эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Куба давлат кенгаши Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан расмий мотам эълон қилди, деб хабар беради Новости Узбекистана ушбу мамлакат ҳукумати порталидаги хабарга асосланиб.

Расмий мотам 5 сентябрь душанба куни эрталаб соат 6.00да бошланади ва шу кун ярим тунда ниҳоясига етади. Мотам кунида мамлакатдаги барча давлат ташкилотлари ва ҳарбий муассасалари биносида байроқлар туширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этди. Давлат раҳбарини дафн этиш маросими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. 3 сентябрдан 5 сентябргача Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

 

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар