Тошкентдаги туманлар ҳокимларига иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш топширилди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш вазифасини юклади, Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига асосан.

Тошкент метрополитени - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Юнусобод метросини қуриб битказишни буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган дастурларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0