Ўзбекистон ва АҚШ диний эркинлик масалаларини муҳокама қилди

© MARY ALTAFFER / POOL / AFPАбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси Дэвид Саперштейн билан учрашди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати томонидан хабар қилинмоқда.

БМТ Бош  Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги зали - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади

“2016 йилнинг 21 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси Дэвид Саперштейн билан учрашди”, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилган.

“Учрашувда томонлар конструктив ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар”, деб якунланади матбуот хизмати хабари.

Янгиликлар лентаси
0