07:52 21 Август 2017
Эфир
ШҲТ давлатлари ёш лидерлари форумида Халқаро ёшлар ахборот агентлиги тақдимоти ўтказилди архив сурат

ШҲТ ҳудудида талабаларнинг энергетик бизнес-инкубатори ташкил этилади

РСМ Пресс-служба
Янгиликлар
Ҳавола олиш
36 0 0

ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубаторининг ташкил этилиши Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари ёшларининг халқаро ҳамкорлигига асосланган муваффақиятли бизнес юритиш ҳамда энергетика соҳасида истиқболли инновацион лойиҳаларни юзага чиқариш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. ШҲТ давлатлари ёш лидерлари Форуми делегатлари ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубаторини йўлга қўйиш ҳамда Омскда Россия-Хитой талабалар бизнес-инкубатори очиш ғоясини маъқулладилар.

ШҲТ ёш лидерлари Форумининг “Ёш тадбиркорлар ташаббуси: яратиш, ривожланиш, ҳамкорлик” бўлими иштирокчилари ШҲТ ҳудудида ёшларнинг халқаро бизнес-инкубаторлари тармоғини яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Муҳокама жараёнида Омск, Тожикистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан тадбиркорлар иштирок этдилар.

ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубаторининг ташкил этилиши Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари ёшларининг халқаро ҳамкорлигига асосланган муваффақиятли бизнес юритиш ҳамда энергетика соҳасида истиқболли инновацион лойиҳаларни юзага чиқариш имконини беради.

ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубатори ёшларга бизнес бошлашнинг самарали услубларини ўрганиш, инновацион ва тадбиркорлик фаолиятида янги кўникмаларга эга бўлиш, махсус малака ошириш дастурлари орқали ўз интеллектуал даражаси ва дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради.

ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубаторига кўп босқичли танлов асосида синовлардан ўтган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ШҲТ давлатлари вакиллари қабул қилинади.

ШҲТ талабалар энергетик бизнес-инкубаторида Москва энергетика институти профессор-ўқитувчилари, тадбиркорлар ва инвестицион компаниялар вакиллари билим беришади.

Асосий мавзулар