17:33 18 Август 2017
Эфир
Одил суд ва қонун рамзи архив сурат

Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари судланди

© fotolia
Янгиликлар
Ҳавола олиш
206 0 0

Тергов жараёнида судланувчилар ўз қилмишларига иқрор бўлишди ва судда айбларини тан олишди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Марғилон шаҳар судида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими ғояларини тарғиб қилган ва Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган Фарғона вилоятилик 32 ёшли Муҳсинжон Деҳқонов ва 45 ёшли Абдурашид Каримовлар судландилар, деб хабар берди суддаги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари экстремистик ва террористик гуруҳларни аниқлаш бўйича махсус тадбирлар чоғида Деҳқонов ва Каримов Жанубий Кореяда ишлаб юрган даврида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимига жалб этилишгани ҳақида маълумот олдилар.

А.Каримов “жиҳодчилар” таъсирига 2004 йилда тушиб қолади ва 2011 йилга қадар уларнинг йиғинларида қатнашади. 2005-2014 йилларда Сеулда меҳнат қилган М.Деҳқонов ҳам шаҳардаги масжидлардан бирида ўтказиладиган “жиҳодчилар” йиғинларига қатнашиб юрган.

"Уларнинг гуруҳида шунингдек қирғизистонлик фуқаролар ҳам бўлишган. Йиғинларда қатнашчилар YouTube ва Telegram орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик гуруҳи ва “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилоти раҳбарларининг  аудио ва видеомурожаатларини тинглашган. Ушбу мурожаатларда Ўзбекистондаги мавжуд конституцион тузумни ағдариш, халифалик бошқарувидаги давлат тузиш, Суриядаги жангариларга қўшилишга даъват қилинган", — деди суд вакили.

Тергов жараёнида судланувчилар ўз қилмишларига иқрор бўлишди ва судда айбларини тан олишди.

Келтирилган далилларга асосан суд ўз ҳукмини эълон қилди. Суд ҳукмига кўра М.Деҳқонов беш йилу олти ойга, А.Каримов эса олти йилга озодликдан маҳрум этилишди.

Асосий мавзулар