11:13 23 Август 2017
Эфир
Сайлов жараёни архив сурат

Қувайтда Ўзбекистон Президенти сайловларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

MUHAMMADSHARIF MAMATKULOV / AFP
Янгиликлар
Ҳавола олиш
13110

Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловларига бағишланган давра суҳбатида ушбу давлатнинг сиёсий, иқтисодий, академик давралари ва оммавий ахборот воситалари ҳамда мамлакатда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари қатнашдилар.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловларига бағишланган “давра столи” бўлиб ўтди. Тадбирда Қувайт сиёсий, иқтисодий, академик давралари ва оммавий ахборот воситалари ҳамда мамлакатда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Брифинг қатнашчилари Ўзбекистонда Президент сайловини ўтказиш бўйича сайловолди кампанияси бошланганлиги, сайлов қонунчилиги, республиканинг мустақиллик йилларида демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ютуқлари, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиш жараёни билан танишдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Жумладан, Қувайт ахборот вазирлигининг ҳуқуқий масалалар бўйича давлат котиби ёрдамчиси Хаила ал-Мекаимийнинг айтишича, у Ўзбекистонда илк бор 2001 йилда бўлган ва мустақиллик йилларида республикада барча жабҳаларда амалга оширилаётган ишлардан ҳайратда қолган.

“Ўзбекистоннинг иқтисодий муваффақиятлари юқори баҳога лойиқ. Сиёсатшунос сифатида айтишим мумкинки, мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда, мамлакатда кучли сиёсий тизим шаклланган”, дейди у.

“Ҳозирда Ўзбекистонда халқаро стандартларга тўла жавоб берувчи самарали сайлов тизими яратилган, сиёсий партияларнинг кенг тарзда ижтимоий-сиёсий фаолият олиб боришлари учун шароит яратувчи ҳуқуқий базага асос солинган. Сайловлар кўппартиявийлик асосида ўтказилади. Бу эса фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширади, аҳолининг ўз фикр ва қарашларини эркин ифодалашлари учун хизмат қилади. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ.

4 декабр куни бўлиб ўтадиган Президент сайловлари халқаро меъёрларга мос ҳолда юқори даражада ташкиллаштирилиши ва бўлиб ўтишига шубҳа йўқ”, деб якунлайди ўз сўзларини ал-Мекаимий.

Қувайт университети профессори, давлат ва конституцион ҳуқуқ бўйича мутахассис Муҳаммад ал-Филий эса  мамлакатда биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 2005 йилда икки палатали парламент тузилишини Ўзбекистоннинг демократик тараққиётдаги муҳим ютуқларидан бири сифатида баҳолайди.

“Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон миллий сайлов тизими умумэътироф этилган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ равишда шаклланган. 4 декабр куни Президент сайловлари бўлиб ўтиши муносабати билан мамлакатда сайловолди кампанияси бшоланган. Сиёсий партиялар мамлакат раҳбарлигига ўз номзодларини кўрсатишди. Энг асосийси, ушбу жараён шаффофлик асосида ўтмоқда, бўлажак муҳим сиёсий жараён ҳақида сайловчилар орасида ахборот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда”, дейди у.

Асосий мавзулар