Газ ускуналарини таъмирлатиш учун интернетдан ариза бериш имконияти яратилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ягона портал фойдаланувчиларидан электрон ариза жўнатиш вақтида қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди”, дейилади портал хабарида

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Ўзтрансгаз" компаниясининг ҳудудий ва туман бўлинмаларига табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш ва газ ускуналарини таъмирлаш учун ариза бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Ягона порталнинг янгиликлар бўлимида хабар берилган.

"Табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолати юзага келганда, табиий газ таъминоти муассаси мутахассиси уни бартараф этиш сўрови тушгандан сўнг, зудлик билан тегишли ишларни амалга ошириш учун воқеа жойига ташриф буюради. Газ ускуналарини таъмирлаш ишларини ўтказиш учун мутахассиснинг ташрифи бир иш кунида амалга оширилади", — дейилади Ягона портал хабарида.

Хабарда айтилишича, газ ускуналарини мутахассис томонидан таъмирланиши тўлов асосида келишилган нархда ёки тасдиқланган прейскурантга мувофиқ амалга оширилади. Ўз навбатида, табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш эса мутахассис томонидан бепул амалга оширилади.

"Ягона портал фойдаланувчиларидан электрон ариза жўнатиш вақтида қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди", — дейилади портал хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш ҳамда интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчининг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0